Осиё чемпионати-U23:Ўзбекистон «Хитой девори»ни «буза олади»ми?

Очиғи, кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда сарлавҳадаги гаплар, фикрлар, тахминлар кўпайди. Бу бежиз эмаслигини ҳозиргина Сонгҳлада Эрон ва Жанубий Корея жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангани, унда Жанубий Корея 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилганидан яққол кўряпмиз.

Ҳа, айни кунларда Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Яна саноқли дақиқалардан кейин, аниқроғи, Тошкент вақти билан 18:15 да Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўйин бошланади.

Жанубий Корея икки ўйин натижасига кўра 6 очко тўплаб плей-оффга чиқдими, демак, иккинчи бўлиш учун бугун ёш футболчиларимиз фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушишлари керак.

Келинг, ўйинни бирга кузатайлик, йигитларга омад, ғалаба тилайлик!

Олға, Ўзбекистон!