Ўтган ҳафтада: 11,5 минг ҳайдовчи жаримага тортилди

Вилоят ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида «Автопатруль», «Диққат, болалар!», «Диққат, пиёда!», «Диққат, темирйўл!», «Техник кўрик», «Тонировка», «Ҳаракат хавфсизлиги тарғиботи куни» каби профилактик рейд тадбирлари ўтказмоқда.

Жорий йилнинг 18-24 февраль кунлари давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 11582 та қоидабузарликлар аниқланди. Жумладан, 148 нафар ҳайдовчининг транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлик, 155 нафарининг светофор ва чорраҳалардан ўтиш, 1277 нафарининг одам ташиш, 18 нафарининг темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидасини бузганлик ҳолати қайд этилиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 56 нафар, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 122 нафар, хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 2348 нафар ҳайдовчига нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Йил бошидан буён қоидабузар ҳайдовчилардан 2,7 миллиард сўм миқдорда жарималар ундирилди.

Вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.