Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўтмишдаги ғайриоддий ихтиролар

Бугун эътиборингизга ўтмишдаги бир нечта “ноу хау”(янгилик)ларни намойиш этмоқчимиз. Таъкидлаш лозимки, ажойиб кашфиётлар синовлар ва хатолар орқали содир бўлади. Биргина керакли ихтирога минглаб баҳсли ва ғалати ихтиролар қарши туриши мумкин. Баъзи ғоялар патент ва тимсоллар даражасида қолиб кетади, бошқалари вақтинча машҳурликка эришади, аммо охир-оқибат улар илдиз отмайди.

Душ капюшони (1970 йил)

Немецкая актриса демонстрирует «капюшон для душа», позволяющий мыться, не навредив укладке.

Суратдаги немис актрисаси соч турмагига зарар етказмасдан ювиш имконини берадиган “душ капюшони”ни намойиш қилмоқда.

Импульсория (1850 йил)

8 необычных изобретений из прошлого, которые сегодня вызывают разве что недоумение

XIX асрнинг ўрталарида италиялик ихтирочи югуриш йўлакчасига отларни қўйди ва ҳаракатланадиган от узатмали моторсиз локомотивни олди. Максимал тезлик соатига 11 километрни ташкил қиларди. Мўъжизавий ихтиро 1851 йилда Лондонда бўлиб ўтган халқаро кўргазмада намойиш этилди, аммо бу ихтиро ушбу кўргазмадан нарига ўтмади.

Мўйловлар учун ниқоб (1876 йил)

8 необычных изобретений из прошлого, которые сегодня вызывают разве что недоумение

Жаноблар чиндан ҳам мўйловларини овқатга булғашни ёки ичимликларга ботиришни ёқтиришмасди, шунинг учун америкалик ихтирочи бу муаммони ҳал қилиш учун ечим таклиф қилди. У ҳатто ўз ихтиросини патентлади. Мўйловлар учун ҳимоя оммавий ишлаб чиқаришга киришилди, бироз вақт ўтгач, ниҳоятда бемаъни ва кулгили кўриниши сабабли унга талаб сусайди.

Изолятор (1925 йил)

8 необычных изобретений из прошлого, которые сегодня вызывают разве что недоумение

Йўқ, бу сувости жиҳозларининг бир қисми эмас. Мослама изолятор деб номланган ва ихтирочиси ўйлаганидек, барча шовқинларни қайтариш ва диққат жамлаш учун мўлжалланган эди. Кислород идиши бир текис ва чуқур нафас олишга ёрдам берарди. Ҳуго Генсберкнинг ихтироси илмий журналларда кенг ёритилган, кейинчалик у ҳаётда қўлланилмай қолган.

Резинали бампер (1932 йил)

8 необычных изобретений из прошлого, которые сегодня вызывают разве что недоумение

100 йил олдин автоуловлар кўпайиб, автоҳалокатлар сони ўсиб борган. Суратдаги лондонлик ихтирочи пиёда билан тўқнашганда, уни оҳиста орқага улоқтириб, ўзига хос скамейкага айланиб қоладиган резина бамперни намойиш қилмоқда.

Итларни ташувчи мослама (1936 йил)

8 необычных изобретений из прошлого, которые сегодня вызывают разве что недоумение

Яна бир ғайриоддий “ноу-хау” - “Оммабоп механика” журналида чоп этилган итлар аравачасининг чизмаси. Ўша пайтда тезлик пастроқ бўлганлиги аниқ, бироқ бу ғоя кенг тарқалиб кетмаганига итлар енгил тортган бўлса, ажабмас.

Онамобиль (1930 йиллар)

8 необычных изобретений из прошлого, которые сегодня вызывают разве что недоумение

Болалар аравачаси ва ўт ўргич орасидаги бу мослама жуда секин юрарди, аммо унинг чизмаси ҳозир ҳам ноқулай ва хавф-хатардан холи кўринмайди. Ихтиро ўтган асрнинг 30-йилларда Англияда бўлиб ўтган кўргазмада намойиш этилган ва яхшиямки, у унутилган.

Баҳора Муҳаммадиева таржимаси.