Овоз бериш жараёни якунланди
Бугун мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтди.
Эрталаб соат 08.00 да бошланган сиёсий тадбир 20.00 да якунига етди.
Самарқанд шаҳридаги "Мономарказ"да жойлашган 102-сайлов участкасида Нурли келажак маҳалласининг 2 минг 457 нафар фуқароси рўйхатга олинган. Уларнинг 75 фоиздан ортиғи сайловда иштирок этиб, ўзига муносиб деб билган номзодга овоз берди. Сайлов участкасига келишга имкони бўлмаган 15 нафар нуроний ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг хонадонларида овоз беришларига шароит яратилди.
Участкада соат 20.00 да овоз бериш якунланиб, сайлов участкаси комиссияси аъзолари йиғилган овозларни санашга киришди.