Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўз вақтида кўрсатилган кўмак – тадбиркорга мадад

Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси ходимлари “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида бевосита тадбиркорлик субъектлари ҳузурига борган ҳолда уларга амалий ёрдам бериб келмоқда.

Ушбу жараёнда тадбиркорлар турли оворагарчиликларга дуч келмаётганидан, солиқ имтиёзлари ва ставкалари, дастлабки бухгалтерияни тўғри юритиш хусусида зарур тушунча олаётганидан мамнун бўлмоқда.

Плита, брусчатка ва уларнинг қолипларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Eldorado plastic” масъулияти чекланган жамияти ҳам фаолиятини бошлаган пайтда айрим муаммоларга дуч келган эди. Туман давлат солиқ инспекцияси томонидан 2020 йил ноябрь ойида қўшилган қиймат солиғига ўтиш бўйича тушунча ва тавсиялар берилди. Бундан ташқари, электр энергияси таъминотидаги муаммолар ҳам бартараф қилинди.

Бугунги кунда корхонада ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қолиплар Хитойдан келтирилган замонавий 3 та ускунада тайёрланмоқда. Шунингдек, плита ва брусчаткаларнинг дизайни, сифатини ошириш бўйича ҳам тинмай изланиш олиб борилаётир.

Тадбиркорлик субъектига кўрсатилган кўмак туфайли ишлаб чиқариш суръати ошиб, ички бозорга сифатли маҳсулот етказиб берилмоқда.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.