Ўзбек жанг санъати: Қора белбоғ соҳиблари ва ёш чемпионлар аниқланди

Самарқанд шаҳридаги спорт якка кураши бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида Наврўз байрамига бағишлаб спортнинг ўзбек жанг санъати тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбек жанг санъати федерацияси ҳамда «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят бўлимлари ташаббуси билан Нарўз байрамига бағишлаб ўтказилган мусобақада вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ғолиблик учун беллашди.

Мусобақанинг тантанали очилишида сўз олган сенатор Ф.Тошев, Ўзбек жанг санъати федерацияси вилоят бўлими ижрочи директори Ҳ.Юсупов ва бошқалар мусобақанинг аҳамияти ва мавқеи ҳақида тўхталиб, иштирокчиларга омад тилади.

Тадбирда бир гуруҳ спортчиларга спорт устаси гувоҳномаси ҳамда қора белбоғ соҳиби сертификатлари топширилди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бахтиёр Мустанов.