Ўзбекистон 831 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 831 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,3 млн. тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсатгич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 баробарга ёки 99,5 минг тоннага кўпайган.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,9 %), Покистон (15,1 %), Қозоғистон (12,2 %) ҳамда Хитой (8,4 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.