Ўзбекистон — барчамиз учун ягона Ватан, ягона қалбдир!
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ушбу шиор остида тадбирлар ўтказилди.
Дастлаб Самарқанд шаҳрининг Регистон, Бўстонсарой, Ибн Сино, Рудакий, Беруний, Буюк Ипак йўли, Мирзо Улуғбек, Университет хиёбони кўчалари бўйлаб давлат рамзлари акс эттирилган "Ватанпарвар автокарвони" ҳаракатланди.
Сўнгра Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони ҳудудида ёшлар ўртасида расмлар танлови ўтказилди.
Асосий тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очилов, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ф.Тошев иштирок этиб, давлатимиз рамзи саналган герб ҳақида гапирди. Шоира Жумагул Сувонова шеърлар ўқиди.
Шунингдек, тадбирда иштирокчилар томонидан Ватанни, тинчликни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди. Расмлар танлови ғолибларига совғалар улашилди.