Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири деб топилди
Дунёдаги етакчи соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик хизматлари компанияларидан бири ҳисобланган International SOS мамлакатларнинг одамлар ҳаёти учун хавфсизлик даражаси бўйича рейтингини тақдим этди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири, дея қайд этилган. Бу борада мамлакат АҚШ, Испания, Швеция, Буюк Британия, Қатар, Франция каби давлатлар билан бир рўйхатда жойлашган.
"Зўравонлик жиноятлари даражаси жуда паст. Ҳеч қандай сиёсий тазйиқ, фуқароларнинг тартибсизликлари ва чет элликларга нисбатан диний ёки ирқий тажовуз кузатилмайди. Хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар хизматлари самарали ва инфратузилма мустаҳкам. Транспорт хизматлари юқори стандартларга эга, хавфсизлик қоидалари кучли ва фақат вақти-вақти билангина саёҳатлар тўхтатилиши мумкин", дея таъриф берилади хавфсизлик юқори бўлган мамлакатларга.
Энг хавфли давлатлар сифатида эса Мали, Ливия, Ироқ, Сурия, Афғонистон, Яман ва Украина қайд этилган.