«Ўзбекистон Иккинчи жаҳон уруши даврида» номли китоб-альбоми нашрдан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан “Ўзбекистон” нашриётида “Ўзбекистон Иккинчи жаҳон уруши даврида” номли китоб-альбоми нашр этилди.

Президентимизнинг 2021 йил 20 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори билан тасдиқланган “9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури”да халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, унга доир янги ҳужжатлар билан халқимизни таништириш вазифаси белгиланган эди.

“Ўзбекистон” нашриёти томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ билан ҳамкорликда чоп этилган мазкур китоб-альбоми юқоридаги вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган.

Китоб-альбом Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори, “Ғалаба боғи – Хотира ва қадр маскани”, “Матонат мадҳияси” монументи – она Ватан рамзи”, “Мангу жасорат” монументи”, “Шон-шараф” давлат музейи”, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидаги илмий-маърифий ва оммавий-маданий тадбирлар”, “Миннатдорлик туйғулари”, “Халқаро эътироф”, “Халқимизнинг жасорати ва матонати ҳақида ҳикоя қилувчи янги асарлар”, “Иккинчи жаҳон уруши ва Ўзбекистон: янги тадқиқотлар ва изланишлар объекти”, “Мангу жасорат намуналари”, “Янги архив ҳужжатлари”, “Фронт газеталари”, “Аскар хатлари”, “Меҳр-саховат ва чин инсонийлик намунаси”, “Унутмас сизларни Ватан”, “Халқ жасоратига эҳтиром”, “Аждодлар жасорати – тинчлик ва тараққиётимизнинг мустаҳкам замини” каби бўлимлардан таркиб топган.