“Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлдим!”
- 09.12.2019 18:25
- 276
- Самарқанд
Бундан 25 йил аввал Қозоғистондан Қўшработ туманининг Ўразмат қишлоғига келин бўлиб тушгандим. Шунча вақтдан буён ота уйимга қайтиб боролмагандим. Сабаби Ўзбекистон фуқароси эканлигимни тасдиқловчи хужжатим йўқ эди. Бир оила бекаси бўлиб, фарзандлар тарбиялаб, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб, бировдан кам бўлмадим. Аммо Ўзбекистон фуқароси деган номга эга бўлиш, туғилиб ўсган она юрт соғинчи менга азоб бериб келарди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси паспорти тантанали равишда топширилганда, дунёда мендан бахтиёр инсон йўқ эди гўё. Бу кун мен учун қўшалоқ байрам бўлди.
Энди мен Ўзбекистон фуқаросиман. Энди киндик қоним тўкилган юртга бемалол бориб келиш имкониятига эгаман. Бу имкониятларни яратиб бергани учун Президентимиздан миннатдорман.
Гулчеҳра ХУДОЙҚУЛОВА.