Ўзбекистон талабалар ассоциациясини ташкил қилиш таклифини берган талаба самарқандлик. У ҳақида биласизми?
У 2018 йилда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган 1-инновацион қизлар саммитида ғолиб бўлган. 2020 йилда мактабни олтин медаль билан битирган.
Маржона Самадова айни пайтда Самарқанд давлат чет тиллар институтида 1-босқич талабаси.
Қайд этиш лозимки, у бунгача Самарқанд шаҳрида ташкил этилган “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммитида, “Digital generation Uzbekistan” лойиҳасида, “Ватан дўстлик ва бахтли болалалик учун” шиори остида ўтказилган республика анжуманида фаол иштироки учун сертификат билан тақдирланган.
Шунингдек, “Осиё ёшлари конференцияси”да фаол иштирок этган.
Ўтган йили Ҳиндистонда ўтказилган “International Congress on modern education, innovation and scientific development” конференциясида, шунингдек, “Интернаука” журналида “Роль межкультурный коммуникации в изучении иностранных языков” номли мақоласи чоп этилган.
2020 йил Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тавсияномаси асосида Олий таълим муассасасига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган Маржона Самадова “Ўзбекистон ёшлари форуми”да давлат раҳбарига “Ўзбекистон талабалар ассоциацияси”ни ташкил этиш тўғрисида таклифи берганди.
Бугун бу ассоциацияни Самарқанд давлат университети педагогика факультети 3-босқич талабаси Камила Мардонова бошқармоқда.