Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳақида фильм яратилади
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан "Тирик сайёра” ҳужжатли фильми суратга олинади. Фильмда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилинади.
12-14 март кунлари ижодий гуруҳ суратга олиш жойлари билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди. Ҳозирда фильмнинг съёмка жараёнларига тайёргарлик кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур фильм "Халқ юраги" туркум ҳужжатли фильмлар доирасидан ўрин олган.
Фильм сценарий муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад, режиссёр Абдухалил Мингноров, оператор Азиз Арзиқулов, картина директори Аҳмаджон Унарбоев.