Эркин Воҳидов номидаги стипендияни шоирнинг ўғли топширади
Кеча мактабимизда мазкур стипендиянинг 2019 йил номзодларини аниқлаш танлови бўлиб ўтди, деб ёзади Эркин Воҳидов ижод мактаби. Ўқувчилар яширин овоз бериш йўли билан ижод, илм ва одобда намуна бўлган 10 номзодни саралаб берди. Иштирокчилар эркин ижод, мавзу бўйича асар ёзиш ва бадиий таҳлил бўйича беллашди.
Якуний сарҳисобга кўра 10-синф ўқувчилари Ҳожимурод Қўзибоев ҳамда Муаттар Маматкаримова стипендиант деб топилди. Энг қувонарлиси, ушбу мукофотни улар душанба куни Эркин Воҳидовнинг ўғли Хуршид Воҳидов ва қизи қўлидан олади. Ижод мактаби жамоаси ушбу мукофот билан ўқувчиларни рағбатлантираётган Эркин Воҳидовнинг ўғли Хуршид Воҳидовга самимий миннатдорлик билдиради.