Ўзбекистон яқин йилларда даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига киради

Президентимиз томонидан қабул қилинган 2026 йил – “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасидаги Давлат дастури иқтисодий ўсишни инсон қадри билан узвий боғлашга хизмат қилади.

Такомиллашган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида қабул қилинган дастур мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Жумладан, келгуси йилларда иқтисодиётимизни жадал ўстириб, соҳа ва тармоқларни технологик ўсиш моделига ўтказиш орқали 2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулот ҳажмини 240 миллиард долларга етказиш, жорий йилнинг ўзида эса бу кўрсаткични 167 миллиард долларга олиб чиқиш устувор вазифа этиб белгиланди.

Бунинг натижасида Ўзбекистон “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киради. Ушбу мақсадлар йўлида иқтисодий қудратимиз асоси бўлган энг илғор технологияларга асосланган юқори қўшилган қийматга эга саноат тармоқлари ривожлантирилади. Бунинг учун стратегик мегалойиҳалар ишга туширилади. Хусусан, Олмалиқда 3 та мис бойитиш фабрикаси ва янги мис эритиш заводи, Оҳангарон мисни қайта ишлаш кластери, Навоий, Қўнғирот ва Қоракўлда йирик кимё-полимер кластерлари, Тошкент ва Навоий вилоятларида фосфорит хомашёсидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш корхонаси, Тебинбулоқ ва Ғаллаоролда темир ишлаб чиқариш мажмуалари иш бошлайди.

Гарвард университетининг иқтисодий мураккаблик индексига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёт тармоқлари учун келгусида ўзлаштирилиши тавсия этилган 50 та юқори қийматли маҳсулотлар орасида энг катта бозорга эга йўналиш бу автомобилсозлик саноатидир. Таъкидлаш жоизки, автомобилларга жаҳон бозоридаги талаб 13 триллион долларни ташкил этади.

Мазкур йўналишда келгусида мамлакатимизда 4 та нуфузли хорижий компаниянинг лойиҳалари ишга туширилиб, ишлаб чиқариш ҳажми йиллик 1 миллион донага етказилади, шундан 300 мингтасини электромобиллар ташкил этади.

Бу каби мегалойиҳалар эвазига саноатда қўшилган қиймат ҳажми ҳозирги 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказилади.

Қурилиш саноатида ҳам катта марралар белгиланган. Хусусан, ушбу соҳага келгусида йилига 15 миллиард долларлик инвеститсиялар йўналтирилиб, ҳудудларимизда 1 миллионта хонадон қуриш бўйича режалар белгилаб олинган, шунингдек, “Менинг биринчи уйим” дастури доирасида республикада камида 140 мингта ижтимоий уйлар барпо этилади.

Албатта, ушбу улкан марралар шунчаки белгиланмаган, биз келгуси йилларда иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини таъминлаган ҳолда Жаҳон савдо ташкилоти ва бошқа йирик интегратсион лойиҳаларда иштирок этиш кўзда тутилган.

Иқтисодий тараққиёт бўйича таниқли экспертларнинг фикрича, мавжуд потенсиални инобатга олган ҳолда Ўзбекистон иқтисодиёти кейинги ўн йилликларда минтақадаги энг ривожланган иқтисодиётни қуриши ва нафақат ўзи, балки қўшни давлатларни ҳам ўрта ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиши мумкин.

Ушбу мақсадлар учун 2030 йилгача 250 миллиард доллар инвеститсиялар талаб этилади. Бундан 110 миллиард долларни хорижий инвеститсиялар ҳисобига, 40 миллиард долларни давлат-хусусий шериклик доирасида жалб этиш кўзда тутилган.

Банк ва молия тизимининг кредитлаш ҳажмини ҳозирги йиллик 18 миллиард доллардан 40 миллиард долларга етказиш, шу билан бирга, банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш (70 триллион сўмдан 260 триллион сўмгача), давлат улуши мавжуд банкларни хусусийлаштириш, молиявий хизматлари ва банк бозорига йирик хорижий  банклари кириб келишига имконият яратилади.

Келгусида энергетика соҳасини жадал ривожлантириб, аҳоли ва саноатни барқарор ва сифатли энергия билан таъминлаш, шу жумладан, тоза энергия манбаларини камида 40 фоизга етказиш белгиланди. Бунинг учун юқори энергия сиғимкор соҳалар, хусусан, рақамли технологиялар, финтех, молиявий хизматлар каби янги тармоқларни ривожлантириш зарур.

ИТ секторда ҳозирда қарийб 1 миллиард долларлик марралар забт этилган бўлса, келгуси 5 йилда ушбу кўрсаткични камида 5 карра ошириш истиқболлари мавжуд.

Аҳоли даромадлари ўртасидаги кескин тафовутларнинг олдини олиш, ҳудудларда барқарор иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали янги ўрта синф қатламини кенгайтириш ва энг асосийси, аҳоли фаровонл