Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўтган якшанба куни Ўзбекистонда совуқ ҳаво чекиниб, жанубий ғарбдан Туркманистон ҳудуди орқали илиқ ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳаво исишни бошлади.
Ернинг ҳарорати тез исиб, об-ҳаво очиқ ва қуёшли бўлди.
Синоптиклар ушбу об-ҳавони пайшанба кунига қадар давом этишини башорат қилишмоқда. Пайшанба кунига қадар ҳаво ҳарорати кундузи +14 ... +19 гача қизийди. Бу декабрь ойининг бошидаги ўртача йиллик кўрсаткичлардан 7-9 даражага юқори. Кечаси ҳам +4 ... + 9 гача иссиқ бўлади.
Жума кунидан бошлаб об-ҳаво ўзгаради: Каспий денгизидан нам ва салқин ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда. Бу эса ҳарорат кўрсаткичларини меъёрга яқинлаштиради.
Термометр устуни жума куни +9 ... +14, шанба куни +7 ... +12 ни кўрсатади. Кечаси, +2 ... + 7.
Жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шимолий ҳудудларни ҳисобга олмаганда, шу кунларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с. гача кучайиши мумкин.