Ўзбекистонда қанча гектар ер талон-торож қилингани очиқланди
- 22.02.2022 10:52
- 161
- Иқтисодиёт
Давлат ва жамоат манфаатларига қарийб 1409 млрд. сўмлик зарар етказилган
2021 йил январь ойидан 1 декабргача республикада 10 042 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини талон-торож қилиш билан боғлиқ 437 та жиноят содир қилинганлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқланиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи қатъий ҳал қилинган.
Шунингдек, 233 ҳолатда мансабдор шахслар ва бошқа ер эгалари 5904 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан 75,5 млн. АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган. Ёки 76 ҳолатда 3110 гектар ердан ноқонуний фойдаланилганлик оқибатида давлат ва жамоат манфаатларига қарийб 1409 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги фош этилган.
Бу ҳақда Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!