Ўзбекистонда яна 7 та компания турли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Президентимиз томонидан тасдиқланган 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурида "UzAuto Motors" ҳамда яна 7 та компания томонидан турли русумдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Булар:

- "Navoi-Motors" (Австрия компанияси билан ҳамкорликда) — пикап, кичик юк машиналари, минивен, йўл танламас, электромобиль, тракторлар;

- "Манас авто-саноат" (Туркия компанияси билан ҳамкорликда) — юк машиналари;

- "Namangan Сhangan motors" (БАА компанияси билан ҳамкорликда) — енгил автомобиллар;

- "ADM Jizzakh" (Корея эксимбанки иштирокида) — Lada, Kia, Renault;

- "Auto Motors Asia" (Хитой компаниялари билан ҳамкорликда) — кроссоверлар, юк автомашиналари, микроавтобуслар;

- "Аббос-Эко Агро" (Хитой компанияси билан ҳамкорликда) — енгил автомобиль, минивен, кичик юк автомобиллари;

- "Hyundai Motor Uz Namangan" (Корея компаниялари иштирокида) — тижорат юк автомобиллари.