Ўзбекистондаги мусобақалар ҳам қолдирилди

Осиё футбол конфедерацияси ижроия қўмитаси томонидан пандемия туфайли Индонезия ва Ўзбекистонда ўтадиган аёллар ўртасидаги U-17 ва U-20 Осиё кубоги баҳслари бекор қилинди. Бироқ ушбу мамлакатлар мазкур чемпионатларнинг 2024 йилги баҳсларига мезбонлик ҳуқуқини ўзларида сақлаб қолади.

Шунингдек, аёллар ўртасидаги 2022 йилги Осиё кубоги саралаш босқичи саналари 13-25 сентябрдан номаълум муддатга қолдирилди.

Бундан ташқари, футзал бўйича аёллар ўртасидаги қитъа биринчилиги ҳамда U-20 Осиё кубоги ҳам бекор қилинди.

Шу йили 13-24 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё кубоги саралаш баҳслари 2022 йилнинг апрелига кўчирилди. Финал босқич учрашувлари эса 2022 йилнинг 25 сентябридан 20 октябрига қадар ўтказиладиган бўлди.