Ўзбекистондаги қариндошининг тўйида қатнашган қозоғистонлик аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди

Қозоғистонда Ўзбекистондаги тўйда қатнашиб қайтган аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди деб, хабар берди TengriNews нашри.

Маълум бўлишича, 1960 йилда туғилган аёл Тўрткул (Ўзбекистон) туманида истиқомат қилувчи қариндошларининг тўйида қатнашган.

26 март куни эса 14 нафар қариндоши билан яшаб турган шаҳрига қайтган.

27 март куни ушбу фуқароларнинг ҳаммаси карантинга олиниб, Covid-19 коронавирусига тест олинган. Коронавирус инфекцияси юқорида айтилган аёлда аниқланиб, юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони 280 кишидан ошган.