Ўзбекистонлик фуқаро Россиядаги қурилиш объектида вафот этди

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 2020 йил 27 ноябрь куни қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси A.M. (1983 йил 27 октябрда туғилган) вафот этди.

Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олди. Ҳамюртимизнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.