Ўзбекистонлик спортчи қиличбозлик бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Бирлашган араб амирлигида ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи куни спортимиз учун тарихий санага айланди. Унда саблячимиз Зуҳриддин Қодиров ғалаба қозониб, Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк қиличбоз бўлди.
Ўсмирлар тоифасида сабля қуролида баҳс олиб борган вакилимиз Канада, Миср, Венгрия, АҚШ ва финалда Германия вакили устидан ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи беллашувда Қодиров Колин Хеткокни 15:13 ҳисобида доғда қолдирди.
Бугун мусобақа давомида Самира Шокирова ҳамда Муса Айтмуродов чорак финалгача етиб боришди. Афсуски, бронза медалини нақд қиладиган босқич остонасида уларга бироз омад етмади.