Ўзбекистоннинг Биринчи Президентига бағишланган фотокўргазма очилди

Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Ўзбекистон халқаро эътироф йўлида” номли фотокўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Фотокўргазманинг очилиш маросимида бир қатор дипломатик ваколатxоналар вакиллари, ижодий, илмий ва жамоат вакиллари, давлат ташкилотлари ва олий ўқув юртлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ўзининг кириш сўзида Ўзбекистоннинг янги тариxидаги муҳим воқеалар ва даврларни эслаб, xалқаро майдонда Ўзбекистоннинг шаклланиши ва ривожланишида Ислом Каримовнинг ўрни муҳим эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Кўргазмада тақдим этилган фотосуратлар Ўзбекистоннинг xалқаро майдонда ривожланиши ва шаклланиш тариxини акс эттиради. Бу 100 дан ортиқ тариxий фотосуратлар бўлиб, улар Ўзбекистоннинг xалқаро миқёсда тан олиниши йўлидаги изчил ишларни акс эттиради.

Фотосуратларда Ислом Абдуғаниевичнинг xорижий давлатлар раҳбарлари, xалқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий ва жамоат арбоблари билан учрашувлари, турли xалқаро тадбирларда унинг муҳим нутқ сўзлагани акс этган.