Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
- 24.07.2023 09:56
- 238
- Хориж

Туркиянинг йирик шаҳарларида мигрантларни аниқлаш, текшириш ва депортация қилиш билан боғлиқ кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.
"Ҳурматли фуқаролар, сўнгги вақтларда Туркия полицияси томонидан Истанбул ва бошқа йирик шаҳарларда "махсус рейд" тадбирлари амалга оширилиб, Туркия қонунчилигини бузган хорижликларга, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларига, нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда. Шу муносабат билан, Туркияда турли сабабларга кўра бўлиб турган фуқаролардан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этишлари, ўзлари билан шахсини тасдиқловчи (паспорт) ва Туркияда яшаш рухсатини берувчи (İkamet İzni) ҳужжатларини олиб юришлари сўралади", дейилган консулхона ахборотида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Гренландия: Ер ларзага келган кун
- Бугун, 17:17
- Ўқинг, қизиқ!
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- Бугун, 17:13
- Қишлоқ хўжалиги
Оила – маънавият ва инсонпарварлик маскани
- Бугун, 17:12
- Самарқанд
Тараққиёт воситасими ёки зеҳниятимиз кушандаси?
- Бугун, 14:54
- Жамият