Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралди

"Ҳозирги пайтда мамлакатда мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарингизни тарк этмаслик тавсия этилади.

Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрманг. Элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туришни сўраймиз. Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг", дейилади хабарда.

Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076.