Истанбулни қалин қор қоплади
- 25.01.2022 08:28
- 67
- Хориж
Шу боис Туркиянинг Истанбул аэропортидан барча авиақатновлар номаълум муддатга бекор қилинди
Туркиянинг аксарият ҳудудларида ўтган ҳафтадан буён кучли қор ёғмоқда. Натижада йўлларда ҳаракатланиш қийинлашган.
Шу боис Истанбул аэропортига бориш автомобиль йўллари ҳам кучли қор сабабли ёпилган.
“Бош консулхона фуқароларимиздан вазият ижобий ўзгаришига қадар аэропортга бормасликни илтимос қилади. Самолётларнинг ўзгарган вақтини аниқлаб бориш тавсия қилинади”, дейилади Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси эълонида.
Мамлакат фавқулодда ҳолатлар идораси ахборотига кўра, об-ҳаво шароити туфайли Туркия бўйлаб 4600 га яқин киши йўлларда қолиб кетган, 6700 дан ортиқ киши бошпаналарга жойлаштирилган. Зарурат туфайли минглаб одамларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа