Истанбулда ҳибсга олинган НТВ журналистларига 20 йилгача жазо муддати таҳдид солмоқда
Истанбулда ҳибсга олинган «Марказий телевидение» дастурида ишловчи НТВ журналистлари Алексей Петрушко ва Иван Малышкин 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости манбага асосланиб ёзмоқда.
Туркия қонунига кўра, журналистлар айбланаётган ҳарбий объектларда рухсатсиз суратга олганликлари учун 2 йилдан 5 йилгача жазоланади. Бироқ суд журналистларни жосусликда айблов тақдим этиши мумкин. Унда уларни 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутмоқда.
Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Россия телеканали ходимлари 3 декабрь куни алоқага чиқмай қўйишди. Улар билан сўнгги тўлақонли алоқа 3 декабрь куни соат 12:22 да бўлган - кейин Петрушко ва Малышкин уларни «номаълум шахслар тўхтатгани ва ҳибсга олиб, номаълум жойга олиб кетаётгани" ҳақида маълум қилган. Вазирлик маълумотларига кўра, Россиянинг Анқарадаги элчихонаси ва Россиянинг Истанбулдаги бош консуллиги Туркия расмийлари билан боғланиб, уларнинг ҳибсга олиниши ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритмоқда.