«Ўзбеккосмос» 2 мингга яқин ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлади

Жорий йилнинг бугунги кунига қадар республиканинг қарийб 721 гектар майдонида 1928 та ноқонуний чиқиндихона мавжуд эканлиги аниқланди.

Улардан 123 таси, яъни 255,5 гектари чиқинди сақлаш полигонлари чегарасидан ташқарига чиқиш, 1805 таси - 465,2 гектари эса ноқонуний чиқинди полигонлари сифатида қайд этилмоқда.

Бу каби ноқонуний чиқинди полигонларининг ташкил этилиши, аввало, атроф-муҳит ва экологияга катта салбий таъсир ўтказиб, тупроқ, сув ва ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатиши билан хавфлидир.

Қолаверса, зарарли ҳашаротлар кўпайиши, инфекцион касалликларнинг ортиши, инсонларда ўпка саратони ва нафас олиш нуқсонларининг ривожланишига олиб келади.