Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар контракт миқдорини ўзи мустақил белгилайди

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар ректорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни бир ҳафта муддатда оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилади, деб хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.