Ўзини судга бериб "ютиб чиққан" одам
1996 йилда америкалик Ларри Рутман улоқтириб юборган бумеранг (ўроқсимон отиш қуроли) қайтиб келиб, унинг бошига урилган. Ларри дарҳол ўзини судга берган ва 300 минг доллар товон пули ундириб, ғалаба қозонган.
Товонни Ларри бундай ҳолатлардан ўзини суғурта қилиб қўйган суғурта компанияси тўлаб берган.
- Бахтсиз ҳодиса менинг эгалигимдаги ерда содир бўлди, демак, бу ҳолатга уй эгалари суғуртаси жавобгарлик қилади”, — деган Рутман 18 апрель куни содир бўлган ҳодиса ҳақида. - Баъзи қўшниларим буни бемаънилик деб айтишди, лекин бундай ўйлаб кўрсангиз, бу жуда мантиқий. Ахир мен узоқ вақтдан бери суғурта пулини тўлаб келаман. Энди тўловлар қилиш бекор эмаслиги исботланди, - деган эркак.