Паст Дарғомда 2000 АҚШ доллари эвазига Россияга олиб бормоқчи бўлган фирибгарга жиноят иши очилди
2020 йил 15 август куни Паст Дарғом тумани А.Темур маҳалласида яшовчи 1976 йилда туғилган Б.М. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Паст Дарғом тумани Фурқат маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган Т.М. ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2019 йил март ойининг охирларида ўзи ва Паст Дарғом тумани Галатут маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган М.З.ни Россия Федерациясига кириши учун таъқиқ қўйилганлигини била туриб, ўзининг автомашинасида уларни чегарадан Россияга олиб боришини айтиб, алдаб, жами 2000 АҚШ долларини қўлга киритиб, уларни манзилига олиб бормасдан фирибгарлик йўли билан олган пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқароларни яна бир бор “фирибгарлар тузоғи”га тушиб қолишдан огоҳликка чақиради.