Паст Дарғомда Наврўз байрами тадбирлари 5 минг қадам юриш билан бошланди

Бугун тонгдан туман марказида жойлашган 3-секторга қарашли маҳаллаларда Наврўз шодиёналари бошланиб кетди.
Тадбир дастлаб "Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам" лойиҳаси доирасида юриш марафони билан бошланди.
Айни дамда эса байрам тадбирлари туман 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида давом этяпти.
Бу ерда спорт мусобақалари, миллий таомлар билан безатилган дастурхон, миллий қўшиқ ва лапарлар кишилар кўнглига баҳорий илиқлик киритмоқда.