Паст Дарғомда йилнинг шу давригача 685 минг долларлик пилла маҳсулоти экспорт қилинди

Бугунги кунда мамлакатимизда даромадли соҳалардан бири пиллачиликка катта эътибор қаратилмоқда. Буни республикамизнинг барча ҳудудларида йилига тўрт маротаба пилла қурти боқиш амалиёти жорий этилганидан ҳам билиш мумкин.

Жумладан, Паст Дарғом туманида ҳам бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Туманда 1 минг 105 гектар тутзорлар мавжуд бўлиб, 2020 йилда яна 300 гектар тутзор барпо этиш режалаштирилган.

Жорий йил туманда 272,4 тонна пилла жамғарилди. Шундан 685 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот қайта ишланиб, экспорт қилинди. 300 минг АҚШ долларига 10 тонна ипак момиғи, 385 минг АҚШ долларига 10,5 тонна ипак толаси экспортга йўналтирилган.
2020 йилда туманда 277 тонна пилла хом ашёси етиштириш режалаштирилган.

Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.