Паст Дарғомдаги хонадон сейфидан 6 800 долларни ўғирлаб кетган шахс ушланди

Жорий йилнинг 10 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган Д.Т. исмли аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Мурожаатда аёл шу йилнинг 9 декабрь куни номаълум шахс унинг уйига кириб, темир сейфини калит танлаш йўли билан очиб, ичидан 6 800 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Паст Дарғом тумани Илғор қишлоғида яшовчи, 1990 йилда туғилган О.Ҳ. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.