Пахтачида ноқонуний олтин қазувчилар қўлга олинди
Навоий кон металлургия комбинатига қарашли “ГМЗ-1” кон бошқармаси “Қорақўтон” кон бошқармасига қарашли бўлган ва хокимият тасарруфида бўлган ер ости ва ер усти шахталаридан ноқонуний равишда таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошларини талон-торож қилиниши олдини олиш мақсадида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилган.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, Тадбирлар давомида таркибида олтин моддаси ва бошқа қимматбахо металлар бўлиши мумкин бўлган руда тошларини майдалашга мўлжалланган тош тегирмон мосламаларини уйига ўрнатиб яширин равишда фаолият юритиб келаётган бир қатор фуқаролар аниқланган.
Жумладан, Пахтачи тумани Жона маҳалласида яшовчи Қ.Ж.нинг дала ҳовлиси кўздан кечирилганда, уйида таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошларни майдалашга мослаштирилган 1 дона двигателли тош тегирмони, 24 дона қопларга солинган ҳар бирининг оғирлиги 10-15 килограмдан бўлган таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда қумлари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
Шунингдек, туманнинг Ҳайит Элбеги махалласида яшовчи фуқаро А.У. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда молхонаси ичига ўрнатилган руда тошларни майдалашга мўлжалланган двигателли тош тегирмон, “драбилка”, 8 дона руда қумларни ювишга мослаштирилган тунука тарнов, 18 та оқ полителин қопларга солинган ҳар бирининг тахминий оғирлиги 30-35 килограмдан бўлган таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда қумлари, 7 дона оқ полителин қопларга солинган ҳар бирининг тахминий оғирлиги 30-35 кг.дан руда тошлари, “Нива” автомобили ичидан оғирлиги 650 кг.ли руда тошлари борлиги аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.