Пахтачилик фермер вилоятда биринчилардан бўлиб пахта топшириш режасини бажарди

Пахтачида туман деҳқонлари 8 минг 195 гектар ер майдонига чигит эккан бўлиб, ғўза парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказгани боис, мўл ҳосил етиштирилди.
Бугунги кунда майдонларда пахта хом ашёси тўлиқ пишиб етилди.
Туманнинг “Янги ҳаёт 777” фермер хўжалиги томонидан 17.9 гектар ер майдонида пахта етиштирилган. Тажрибали фермер Умаржон Тожиев бошчилигидаги хўжалик аъзолари қисқа муддатда қабул масканларига 48,2 тонна сифатли пахта хом ашёсини топширди. Биринчи теримданоқ ҳар гектар ердан 30 центнердан ҳосил йиғиштириб олинди.
Фермер хўжалиги пахта майдонларида йиғим-терим ишлари қизғин давом этмоқда.
“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси
ахборот хизмати.