Пайариқда қиморхона фош этилди
- 14.03.2022 17:48
- 510
- Жиноят ва жазо
Вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида, олинган тезкор маълумотларга асосан Пайариқ туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, туманнинг Халқобод МФЙ “Эшимоқсоқ” қишлоғида яшовчи 1984 йилда туғилган А.О. ва 1984 йилда туғилган О.А. лар фуқаро А.Р.дан шу қишлоқда жойлашган ошхонани ижарага олиб, у ерда қиморхона ташкил этганлиги аниқланган. Тадбир давомида ошхонада қимор ўйнаётган 8 нафар иштирокчилар томонидан тикилган пуллар ва ўйин карталари, тошлари ва доскаси далилий ашё сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 25 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа