Май ойи учун пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаб берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2022 йил 7 апрелда “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсация ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарор қабул қилди.

Унга кўра, 2022 йилнинг 1 майидан бошлаб барча турдаги давлат пенсияларини бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тўланадиган нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни ҳамда кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинди.

Вилоятда жами 438 583 нафар пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилардан 150927 нафари пенсия ва нафақа пулларини пластик карталари орқали олади. Уларга май ойининг 1 санасида 155190,4 млн. сўм маблағ май ойи учун пластик карталарига тушириб берилди. Шу жумладан, 1 фоиз миқдоридаги қўшимча тўлов учун 1551.9 млн. сўм маблағ ҳам пластик карталарга туширилган.

Мисол учун, ёшга доир пенсионер пластик карта орқали пенсия пулларини олади, унинг май ойида оладиган пенсия миқдори 1 млн. 550 минг сўмни ташкил қилади. Унга пенсия пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов қўшиб берилади (1 млн. 550 *1 % =10 минг 550 сўм) ва унга май ойида 1 млн. 560 минг 550 сўм пластик картасига тушириб берилади.

Ж.Музробов,

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи.