Покистонда иккита теракт содир бўлди, кўплаб қурбонлар бор
- 29.09.2023 16:49
- 23
- Хориж
Покистоннинг Балужистон вилоятидаги масжид яқинида содир бўлган портлаш оқибатида камида 52 киши ҳалок бўлган, 50 дан зиёд одам жароҳатланган. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб The Dawn нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, портлаш Мастунг шаҳрида аҳоли Мавлидни нишонлаш учун намозга йиғилаётганда содир бўлган. Ҳужумни худкуш-террорчи амалга оширгани тахмин қилинмоқда.
Кейинроқ мамлакат шимоли-ғарбидаги Хангу шаҳри яна бир портлаш содир бўлди, деб ёзади нашр маҳаллий полицияга таяниб. Портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган. Қулаган бино вайроналари остида 30-40 киши бўлиши мумкин.
Портлаш юз берган шаҳарлардаги тиббиёт ходимлари ва тиббиёт муассасалари учун фавқулодда ҳолат эълон қилган.
Сентябрь бошида худди шу ҳудуддаги портлашда камида 11 киши жароҳатланган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа