Покистондан зарарланган мандарин импорт қилингани ростми?
Вилоятимизда 284 гектар майдондаги 184 та иссиқхонада экилган помидордан 425 тонна, 56 гектар бодрингдан 323 тонна, 12 гектар булғор қалампиридан 41 тонна, 3 гектар кўкатдан 7 тонна, 36 гектар лимондан 206 тонна ва 11 гектар бошқа экинлардан 80 тонна маҳсулот олиш режалаштирилган.
Бу ҳақда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.
Ҳозирги кунда вилоятда 93 та ўсимликлар клиникаси ва 32 та биолаборатория ташкил этилган. 2021 йилда республика агрокимёвий таҳлил маркази ва вилоятларда филиаллари ташкил этилган. Ушбу марказда токсикологик, радиологик, минерал ўғитлар (кимёвий ҳамда органик ўғитлар), тупроқ таҳлидан 22 хилдан ортиқ элементлари аниқланади.
Жорий йилда вилоят агрокимёвий таҳлил маркази томонидан 902 та фермер хўжалик тасарруфидаги қарийб 40 минг гектар ер майдонида тупроқ намунаси олинган.
- Йил давомида бошқармамиз томонидан импорт бўлиб кириб келган карантиности маҳсулотлари назоратдан ўтказишда 4 ҳолатда ноқонуний кириб келган ва зарарланган организмлар аниқланди, - дейди бошқарма бошлиғи ўринбосари Мирфаёз Маллаев. – Буларда 6 минг дона олхўри кўчатида “Пломпокс вирус”, карантин рухсатномасида кўрсатилмаган 86 дона “Камиля” гули, 10 дона “Падуб” кўчати, 100 дона атиргул кўчатида зарарли организмлар аниқланди ва зарурий чоралар кўрилди.
Шу кунларда Покистондан зарарланган мандарин импорт қилингани ҳақидаги хабарлар бўйича ўрганиб кўрилганда аслида ҳеч қандай рухсатномаси бўлмаган ноқонуний тадбиркорлар бу маҳсулотни сотганлиги ойдинлашди ва масъул мутахассислар покистонлик ҳамкасбларимизга тизимдаги янгиликлар ва онлайн мувофиқлик сертификати беришни ўргатиб қайтишди. Ҳозиргача 18 та давлат билан “Е фито” АТТ тизими йўлга қўйилган ва интеграция қилинган, 4 та давлат карантин идорасининг веб-сайтлари орқали онлайн маълумот алмашиш тизими йўлга қўйилган.
Ҳозиргача вилоятимиздан экспорт қилинган 215 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхатга олинди. Хорижий харидорлар асосан халқаро “Органик” сертификатига эга бўлган табиий маҳсулотни исташади. Бу сертификати бор етиштирувчи маҳсулотини 10 доллардан сота олади, бошқалар эса 2 доллардан сотилади. Аммо, бу осон иш эмас. Шу боис, органик маҳсулот етиштиришга кўмаклашиш учун Германиядан мутахассис жалб этилди. Яна Корея Республикаси билан узумни, Хитой билан ўрик, шафтоли каби данакли меваларни экспорт қилиш бўйича шартнома тузилди.
Ў.ХУДОЙБЕРДИЕВ.