Пойтахтдаги 6-туғруқхона карантинга олинди
- 09.04.2020 14:49
- 320
- Ўзбекистон

Аввал маълум қилганимиздек, бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда Тошкент шаҳридаги 6-туғруқхона карантинга ёпилгани маълум қилинди.
– Бемор билан мулоқотда бўлган бир кишида коронавирус аниқланди. Шунинг учун туғруқхона мажмуаси 14 кунга карантинга бутунлай ёпилди.
Барча беморлар, туққан аёллар, болалар ва персонал тиббий кузатувга олинади. 14 кунлик карантиндан кейин туғруқхона персонали, мижозлари, болалар орасида коронавирус инфекцияси йўқлиги аниқланса, карантин бекор қилинади, - деди Нурмат Отабеков.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аёл муҳаббатдан иборат
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Абу Райҳон Беруний Добусия қалъасида ҳам яшаган
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Трамп Ғазода ўт очишни тўхтатишни эълон қилмоқчи
- 2 соат аввал
- Хориж
"Оёққа туриб олай..."
- Кеча, 17:56
- Мутолаа