Самарқандда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари муҳокама қилинди

Шу йилнингтўрт ойи давомида вилоятимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида қилинган ишлар таҳлили ҳамда оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш бўйича ўтказилган йиғилишда айнан шу мавзуга эътибор қаратилди.
Муҳокамада вилоят ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебо Саидова, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош акушер-гинекологи Лола Абдуллаева, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Суҳроб Зайниев ҳамда шаҳар ва туманлардан келган акушер-гинеколог, педиатр-мутахассислар, шунингдек, соҳага дахлдор мутасаддилар иштирок этди.
Йиғилишда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимидаги мавжуд камчиликлар, болалар ва она ўлими ҳолатларини таҳлил қилиш, ҳар бир ҳолат юзасидан масъулларнинг шахсий жавобгарлиги, профилактика ишларининг самарадорлигини ошириш, аёллар саломатлиги бўйича олиб борилаётган скрининг кўрикларининг қамрови ва сифатини яхшилаш зарурлиги таъкидлади.
"Мулоқот давомида ҳар бир ҳудуд бўйича аниқ рақамлар ва таҳлиллар асосида масъулларга аниқ вазифалар юклатилди. Шунингдек, малакали кадрлар тайёрлаш, ҳомиладор аёллар орасида касалликни эрта аниқлаш ва хавф омилларини бошқариш бўйича ишларни кучайтириш лозимлиги қайд этилди", дея хабар бермоқда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.