Президент: “Саховат”, “Мурувват” ва “Меҳрибонлик” уйлари, шунингдек махсус мактаб-интернатлардаги юртдошларимизга ҳар қанча ғамхўрлик қилсак оз

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатда бўлиб турибди ва бу ердаги шароитлар билан танишди.

Шу ернинг ўзида “Саховат”, “Мурувват” ва “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда махсус мактаб интернатлари фаолияти бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

— Энг аввало барчангизни, халқимизни Улуғ айём кунлари билан табриклайман. Бу мавзуни бежизга айнан Муқаддас ойда ва Жума куни гаплашмаяпмиз. Чунки ушбу қутлуғ ойда Аллоҳнинг марҳамати билан, бутун ер юзига барака ва яхшиликлар ёғилади. Сабр-қаноат ва хайр-саховатли ишлар учун кўп-кўп савоблар ёзилади.

Муборак Қуръони Каримда ҳам “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”, деб таъкидланган.

“Саховат”, “Мурувват” ва “Меҳрибонлик” уйлари, шунингдек махсус мактаб-интернатлардаги юртдошларимизга ҳар қанча ғамхўрлик қилсак оз, - деди давлат раҳбари.

Ҳозир жамоатчилик вакиллари, ҳокимлар ва бошқа мутасаддилар билан очиқ суҳбат бўлиб ўтмоқда.