Президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП Съездида ўзининг сайловолди дастуридаги бeшта стратeгик мақсадни айтиб ўтди
Жумладан, биринчиси — ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш.
➖ Энг аввало, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади ва қамров 100 фоизга етказилади.
➖ Боғча ва мактаблар фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.
➖ Келгуси 7 йилда мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратиш зарур. Шу мақсадда, “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури амалга оширилади.
➖ Хусусий таълимга қўшимча енгилликлар берилади.
➖ Давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар қуриш кенг жорий этилади.
➖ Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади.
➖ Чекка ҳудудларимизда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйилади.
➖ Келгуси етти йилда барча мактабларга чет эллардан “тил эгалари” бўлган ўқитувчилар олиб келинади (https://t.me/xushnudbek/19620).