Проактив шаклда пенсия тайинлаш қандай амалга оширилади?

Ушбу шаклда пенсия тайинлашнинг ўзи нима, у қандай тартиб?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги “Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–353-сон, 31.10.2023 й.)га асосан 2025 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга ёшга доир пенсияларни белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади.
Проактив шаклда пенсия тайинлаш бу эркаклар 60 ёшга ва аёллар 55 ёшга тўлганда фуқаролардан алоҳида мурожаат тълаб этилмаган ҳолда Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралараро ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартиб ва меъёрларга мувофиқ тайинланишидир.
Таъкидлаганимиздек, бу тартиб 2025 йил 1 мартдан фуқароларга ёшга доир пенсияларни “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунда белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан жорий этилади. Фуқароларга пенсия ёшига етиб меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳолда кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирганида проактив шаклда тайинланган пенсияни рад қилиш ҳуқуқи берилади.
2025 йил 1 мартгача фуқароларга пенсия тайинланиши ёки пенсия миқдорига таъсир қилувчи қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан фуқаронинг мобиль алоқа воситасига СМС-хабар юбориш тартиби жорий этилади.
Абдурашид Раҳимов,
вилоят пенсия жамғармаси бошқармаси шуъба мудири.