Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Профессор Боливия университетидаги фожиа сабабларини айтиб ўтди

Боливия университетидаги талабалар ўлимига сабаб бўлган учрашув мажбурий эди, устозлар бўлган воқеа учун жавобгардир, деди Эль-Альто университети профессори Хулио Альварадо РИА Новостига.

Фожиа Эль-Альто университетининг бешинчи қавати майдончасида бир гуруҳ талабалар мажлис олдидан тўпланганда юз берди. Талабалар ўртасида тўқнашув ва жанжал келиб чиқди. Ур-йиқит оқибатида ҳимоя панжараси синди ва бир неча киши 16,7 метр баландликдан тушиб кетди, етти киши вафот этди.

“Биринчи сабаб - масъулиятсиз ўқитувчиларнинг пандемия пайтида талабаларни жисмоний учрашувга чақиргани ва уларни қатнашишга мажбур этганлиги. Афсуски, Боливиянинг бир қатор университетларида ўқитувчилар ҳал қилувчи кучга эга, масалан, ким стипендия олади, ким олмайди?, - дея тушунтирди профессор. - Боливияда пандемия сабабли университетлар ишламаяпти, таълим виртуал шаклда олиб борилаётган бир пайтда, талабаларни йиғиш масъулиятсизликдан бошқа нарса эмас. Бундан ташқари, йиғилиш академик мақсадлар учун эмас эди. Талабалар уларни ким бошқаришини ҳал қилиш учун йиғилишди”.

Шунингдек, “Фожиага сабаб - талабалар ўртасида низо келиб чиққани. Баъзилар амалдаги ўқитувчиларни ҳимоя қилишга уринса, бошқалар етакчилик қилишни истаганлар томон бўлди”, дея воқеага изоҳ берди профессор.

Альварадо чуқур қайғуда эканлиги ва фожиа университетга алоқадор ҳар бир кишига зарба бўлганини таъкидлади.

Г.Холдорова тайёрлади.