Пропан ортилган "МАN" юк автомашинаси ағдарилиб кетди
- 04.12.2020 15:00
- 318
- Ҳодиса
Бугун, 4 декабр куни эрта тонгда "Тошкент-Ўш" халқаро автомобиль йўлининг 196-километрида ЙТҲ содир бўлган.
ФВВ хабарига кўра, "МАN" юк машинаси ҳайдовчиси Фарғонага пропан ортилган 24 тонналик цистернани олиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, ён томонга ағдарилиб кетган.
Ҳолат юзасидан воқеа жойига 10 дақиқа ичида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси гуруҳлари етиб келган.
Юк машинаси кабинасининг деформацияси туфайли ҳайдовчининг оёғи қисилиб қолган бўлиб, қутқарувчилар бир неча сонияда махсус қутқарув анжомлари ёрдамида ҳайдовчини қутқариб олишди ва касалхонага етказилди. Ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Шундан сўнг ФВВ ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамкорлигида юк машинаси хизмат кўрсатиш станциясига эвакуация қилинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа