Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказига янги раҳбар тайинланди

Кутубхонага 27 йил давомида раҳбарлик қилган Шаҳодат Аҳмедовани нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда қатнашган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева Ш.Аҳмедованинг соҳа ривожига қўшган ҳиссасини эътироф этди.
Ш.Аҳмедова умрининг 44 йилини кутубхоначиликка бағишлади. Унинг раҳбарлигида Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази фаолияти замон талаблари даражасида ташкил этилиб, унда миллий ва халқаро аҳамиятга молик кўплаб лойиҳалар амалга оширилди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Б.Раҳматуллаев, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи М.Ибодуллаев сўзга чиқиб, кутубхонанинг вилоятимиз ёш кадрлари салоҳиятини оширишдаги ўрни, унда яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида тўхталди.
Шу вақтгача вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зебинисо Шодиева вилоят ҳокимлиги тавсияси асосида вилоят ахборот-кутубхона маркази раҳбарлигига тайинланганлиги маълум қилинди.
Асқар Баротов.