Пхеньян яна ракета учирди

Япония Мудофаа вазирлиги шанба куни Шимолий Корея ўз шарқий сувлари томон иккита баллистик ракета учиргани, бу жорий ҳафтада Пхеньян томонидан тўртинчи учириш эканини маълум қилди.

Япония мудофаа вазирлиги ўринбосари Тосиро Инонинг айтишича, ракеталар кунчиқар мамлакатнинг иқтисодий зонасидан ташқарига тушган.

“Жорий йил бошидан буён Шимолий Корея буни мисли кўрилмаган тез-тез, янги усуллар билан такрор-такрор амалга оширди”, деди Ино. Бу нафақат Япония, балки минтақа, халқаро ҳамжамият тинчлиги ҳамда хавфсизлигига таҳдид солади ва буни мутлақо қабул қилиб бўлмайди", деди Ино.

Пхеньян ўтган якшанба куни Шимолий Корея томондан кучайиб бораётган ядро таҳдидига жавобан АҚШ авиаташувчи кемаси қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун Жанубий Кореяга етиб келганида, ўзининг шарқий денгизлари томон қисқа масофали баллистик ракета учирган эди. Янги учириш АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг Жанубий Кореяга ташрифи ва Пхеньяннинг қурол-яроғ ишлаб чиқилишига қарши туриш мақсадида Сеул, Вашингтон ва Токионинг жума кунги сув ости кемалари қўшма машқлари ортидан амалга оширилгани айтилмоқда.