Қалампир ҳам допингми?
Пекинда бўлиб ўтадиган «Олимпиада-2022» ташкилотчилари кутилмаганда спортчилар тасмаларидан қалампир ва лавр япроғи чиқариб ташланишини маълум қилди. Допинг билан бўладиган можароларнинг олди олиниши учун шундай қилинар эмиш.
Спортчиларнинг допинг-тестларида шубҳа туғилмаганлиги учун уларга тайёрланадиган таомлар рўйхатидан 48 ширинлик ва махсус қайлалар чиқариб ташланади. Бу ҳақдаги мақола XXР компартиясининг «Глобал таймс» бош газетасида эълон қилинди.
Бу билан Хитой "АҚШ ва бошқа ғарб давлатлари ҳар хил махфий допингларни ўйлаб топишмасин, бизни чалғитолмайди", деб шаъма қилди. Гап шундаки, АҚШ Хитойда бўладиган Олимпиадани барбод қилиш учун зўр бериб ҳар хил найрангларни ўйлаб топмоқда.
***
Социализм учун духи
Ҳинд мухолифат партияси «Самажвад» сациализм ҳиди анқиб турадиган духи ишлаб чиқарди.
Бу ҳид депутатлар фикрича, сафсар ва заранг дарахтни акс эттиради. «Социализм ҳиди» қизил қутичага жойланган, унинг устида партия рамзи – велосипед тасвирланган. Духи сайлов компанияси даврида тарқатилади.
Т.Шомуродов тайёрлади.